Ўзбекистон Республикаси мустақиликка эришганидан сўнг турмуш ва тарбия жараёнида анъана, урф-одат ва маросимлар масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда. Мустақил Республика фуқароларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашда, улар онгида ижтимоий дунёқарашни шакллантиришда, урф-одат, анъана ва маросимлар таъсирчан воситалардан бири бўлиб қолди. Ижтимоий тараққиётда кишиларнинг урф-одат ва маросимлари шаклланди. Чунки улар муайян ғоялар, қарашлар, ахлоқ нормаларини ифодалайди. Илғор анъаналар, урф-одат ва маросимлар жамиятимиз ҳаётида, кундалик турмушимизда, меҳнат ва ишлаб чиқаришда, илмий ва бадиий ижодда, оила ва ўқув даргоҳларига тарбиявий ишларимизда, шахсий хулқ-атворда ўзига хос ижтимоий вазифаларни ўтайди.
ИЖТИМОИЙ ТАРАҚҚИЁТДА УРФ-ОДАТЛАРНИНГ ТАРИХИЙ АҲАМИЯТИ
Хилола Юлдашева (Наманган, Узбекистон) | Download article