ТАЪЛИМ ПОРТАЛЛАРИНИНГ ТАЪЛИМ ОЛИШ ЖАРАЁНИДАГИ ВАЗИФАЛАРИ ХУСУСИДА

  Элдор Курбонов, Садоқат Курбонова (Гулистан, Узбекистан) |    Download article

Таълим порталлари мавжуд тармоқ ресурслари ўртасидаги ҳамкорликка ва таълим соҳасида сифат жиҳатидан янги Интернет лойиҳаларнинг ривожлантиришига хизмат қилиши керак. Таълим порталини яратиш пойтахт ва минтақалар (вилоятлар) ўртасида ахборот алмашинуви борасидаги алоқаларнинг кенгайишига ҳам имкон яратади. Шуни таъкидлаш жоизки, таълим порталининг мақсади, авваламбор, Интернет тармоғи воситалари асосида янги коммуникацион макон ва ахборот майдонини яратишдан иборат бўлиб, таълим ҳамда маориф соҳасидаги фаолиятни қамраб олади.