ЮРИДИК ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ЭТИШ ТИЗИМИДА ЯРАШУВ ИНСТИТУТИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ

  Зойир Қаюмов (Гулистан, Узбекистан) |    Download article

Ўзбекистонда жамият ҳуқуқий тизимини ривожлантириш ва модернизациялаш умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ қоидаларининг устуворлиги, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини олий қадрият сифатида тан олиш, жамиятни ҳар бир аъзосининг фаровонлигини таъминлаш асосида олиб борилмоқда. Ҳуқуқий тизимда халқимизнинг асрлар оша синовдан ўтган давлат-ҳуқуқий тажрибаси ўз аксини топмоқда. Натижада юридик жавобгарликдан озод этиш тобора кенг қамровли, мустақил институт сифатида шаклланмоқда.