XXI асрда жахон афкор оммаси турли глобалл муаммоларга дуч келмоқда. Булар бир томондан диний экстрамизм ва терроризм бўлса бошқа томондан катта давлатлар ўртасидаги сиёсий курашлардир, лекин бунданда муҳим бир муаммо борки, бу умуминсоний қадриятлар, анъана, урф-одат ва ўтмишни унитишга бўлган харакатдир. Натижада инсоният заволга юз тутмоқда. Бундай жараённи олдини олишда тарихий онг ва тарихий хотира муҳим ўрин тутади. Глобал мафкуравий тахдидлар кучайган ҳозирги даврда кишиларда, айниқса, ёшларда тарихий онг шакллантириб ва муттасил ривожлантириб борилса бегона мафкура ва ғоялар улар онгига йўл тополмайди ҳамда шахс маънавияти юксалиб боради. “Тарихий онг инсонда жамиятда содир бўлаётган воқеа ва ходисаларга нисбатан мустақил фикрни шакллантиради. У ҳар қандай жараёнларда ақл кучи, мантиқий таҳлил орқали баҳо берадиган бўлади.”