Солиқ юки оғирлигининг оптимал даражаси тўғрисидаги баҳслар нафақат Ўзбекистонда? балки бутун дунё мамлакатларида олиб борилмоқда. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ҳукуматимизнинг солиқ сиёсати ҳам айнан солиқ юкини камайтириб боришга каратилган. Дарҳақиқат, Ўзбекистон иқтисодининг рақобатбардошлиги, инвесторларни жалб қилиш салоҳияти ва таракқиёти суръатининг пастлигига мамлакатимизда амалда бўлган солиқ тизимини айбдор қилиб кўрсатадиганлар етарлича топилади. Шунингдек, бунинг аксини исботлашга ҳаракат қилувчилар ҳам бор. Ушбу ишимизда иккала томон фикрини тўғри ёки нотўғрилигини исботлашга уринмай, солиқ юкини холис таърифлашга ва мамлакат иқтисодига таъсирини аниқлашга ҳаракат қиламиз.
СОЛИҚ ЮКИ, УНИНГ МАМЛАКАТ ИҚТИСОДИГА ТАЪСИРИ
Бахтиёр Норбўтаев (Гулистан, Узбекистан) | Download article