Республикамизда олиб борилаётган барча ислоҳотларнинг мақсади Давлатимиз келажагига мустаҳкам пойдевор қуришдан иборат. Бу пойдевор соғлом, етук ва баркамол шахсларни тарбиялаб вояга етказиш натижасида яратилади. Шунинг учун ҳам «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ва «Таълим тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Таълим соҳасидаги бу ислоҳотлар бугунги кунда ўз самарасини бермоқда. Мазкур ҳуқуқий меъёрий ҳужжатлар доираси махсус эҳтиёжли болалар таълим-тарбиясини ҳам қамраб олган.