МУҚОБИЛ ЭНЕРГЕТИК МАНБАЛАР СИФАТИДА ҲАЙВОНЛАР ОРГАНИК ЧИҚИНДИЛАРИ БИОМАССАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ИМКОНИЯТЛАРИ

  Абдулла Нормуротов (Ташкент, Узбекистан) |    Download article

Иқтисодий тараққий этган ва ривожланиб бораётган мамлакатларда углеводород хомашёсининг жаҳон миқёсида камайиб бораётган шароитда иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши ва рақобатбардошлигини оширишнинг энг муҳим омили сифатида муқобил энергетик манбалардан фойдаланиш имкониятларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади [1]. Мутахассисларнинг фикрича, яқин йилларда бутун дунё мамлакатларида анъанавий энергетик манбалардан фойдаланиш кўрсаткичи пасайиб, муқобил энергетик манбалардан фойдаланиш кучаяди. Жумладан, ҳозирги кунда одамлар томонидан фойдаланилаётган 3 % энергия ноанъанавий энергетик манбалар ҳиссссига тўғри келаётагн бўлса, 2020 ва 2050 йилларда бу кўрсаткич мос тарзда 13 % ва 28 % гача ортиши тахмин қилинмоқда.