Ўзбекистонда ХХI асрнинг биринчи ўн йиллигида парламентчиликда миллий давлатчилик учун хос бўлган янги бир йўналиш яъни Олий Мажлис Сенатининг маҳаллий Кенгашлар билан ҳамкорлиги масаласи кун тартибига қўйилди. Бу борада, аввало, мамлакатимиз мустақилликка эришган кундан бошлабоқ давлатимиз раҳбарининг ҳар бир маърузаларида миллий парламентимиз фаолиятини такомиллаштиришга мунтазам эътибор бериб келинди. Мақсад давлатчилигимизнинг янги шаклу-шамойилини яратишгина эмас, тараққиётимизнинг ҳар бир янги босқичида уни жаҳон андозаларига мос мазмун билан бойитиш эди. Шу жиҳатдан Олий Мажлис Сенатининг 2006 йил 24 февралдаги V ялпи мажлиси алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Президент И.А.Каримовнинг ушбу мажлисда “Мамлакатимиз тараққиётининг қонунний асосларини мустаҳкамлаш фаолиятимиз мезони бўлиши даркор” мавзусидаги маърузасида парламент ривожи билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор берилди [1, б. 145]. Бинобарин, мамлакатимизда икки палатали парламент ташкил қилиш ғоясини ҳам биринчи бор илгари сурган давлатимиз раҳбари Сенатнинг бир йиллик фаолияти ҳақида тағлилий хулоса қилиб, Ўзбекистон тараққиётининг кейинги босқичларида юқори палата фаолиятида маҳаллий Кенгашлар депутатлари билан ҳамкорлик ғоясини янада конкретлаштириб, уни устивор вазифалар сифатида белгилаб берди. Шу боис бир фикрни алоқида қайд қилмоқ зарур. Президентимиз парламент юқори палатасининг маҳаллий Кенгашлар депутатлари корпуси билан ҳамкорлик қилиш ғоясини илгари суриш билан ўзбек парламентчилиги ҳақидаги қарашларини янги қоида билан бойитди. Бизнингча, бу билан давлатимиз раҳбари маҳаллий Кенгашлар депутатларининг демократик жамиятни шакллантиришдаги ўрни ва ролига юқори баҳо ва ишонч, айни вақтда, бундай ишончни минтақавий муаммоларни ҳал этишда маҳаллий Кенгаш депутатларига катта маъсулият юкланиши деб ҳам қараш керак.
ПАРЛАМЕНТ ВА МАҲАЛЛИЙ ҲОКИМИЯТ ОРГАНЛАРИ ҲАМКОРЛИГИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Саломат Каримбоева, Дилдора Ҳакимова, Равшанбек Йулдашев, Бекзод Набиев (Наманган, Ўзбекистон) | Download article