НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВА СЕРВИЗ СОХАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

  Бекбоев Хикматилла Кудратулла угли (Наманган, Ўзбекистон) |    Download article

Ўзбекистон мустақилликка эришган кундан бошлаб, иқтисодиёт тармоқларининг барча жабхаларида, жумладан хизмат кўрсатиш ва сервиз сохасида ҳам ислоҳотлар амалга оширилиб, ўзининг ижобий натижаларини бeра бошлади. “Иқтисодиётимизни барқарор ривожлантиришда хизмат кўрсатиш соҳаси тобора катта роль ўйнамоқда. Биз ўтган йилнинг бошида 2013-2016 йилларда қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал ривожлантириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар дастурини тасдиқладик. 2013 йилда хизмат кўрсатиш бўйича 13 мингдан ортиқ корхона, жумладан, савдо-маиший комплекслар, минибанклар ва суғурта компаниялари филиаллари ва бошқа корхоналар ташкил этилди. 2013 йил якунларига кўра, кўрсатилган хизматлар ҳажми 13,5 фоизга, уларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши эса 2000 йилдаги 37 фоиздан 53 фоизга ўсди” [1.2 б.] деб таъкидлайдилар Президентимиз И.А.Каримов.