Истиқлол туфайли ўзбек халқининг кўп минг йиллик тарихини тиклаш, хо¬лисона тадқиқ этиш ва уни халққа етказиш борасида қатор ижобий натижалар қўлга киритилди. Мамлакат ижтимоий-сиёсий ва маънавий ҳаётидаги сифат ўзгаришларига ҳамоҳанг тарзда тарихшуносликда ҳам янгича руҳ ва мазмундаги илмий тадқиқотлар учун қулай шарт-шароитлар яратилди. Бугунги кунда юртнинг тарихи, қадимий маданияти тикланмоқда ва у мамлакат ижтимоий - сиёсий, иқтисодий тараққиётида юксак аҳамият касб этмоқда. Бу жараёнда ўз тарихини чуқур билган, ундан руҳий қувват оладиган халқни енгиб бўлмаслигига алоҳида эътибор қаратган Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов тарихчи олимларни ҳаққоний тарихни тиклаш, халқни ва миллатни ана шу тарих билан қуроллантиришга даъват этди1. Ушбу даъватга жавобан, тарихчи олимларнинг изланишлари натижасида қатор туман ва вилоятлар тарихига бағишланган тадқиқотлар юзага келди2.
МУСТАҚИЛЛИК ДАВРИ ТАРИХШУНОСЛИГИДА ФАРҒОНА ВОДИЙСИ ШАҲАРЛАРИ ТАРИХИНИ ЎРГАНИЛИШИ
Улуғбек Мансуров (Наманган, Узбекистан) | Download article