Ҳар бир ёш авлод келажакда ўз касбини эгаси бўлиши учун илм ҳунар эгаллашга интилади. Ўзбекистон республикаси мустақилликка эришгач таьлим муассасаларига эьтибор янада кучайди. Жумладан 1997 йил 29 август куни Ўзбекистон Олий Мажлисининг IХ сессиясида таьлим тўғрисидаги Қонунга асосланган кадрлар тайёрлаш Миллий дастури қабул қилинди. Бунда мактабгача таьлим ва бошланғич таьлим энг муҳим вазифалардан бирини бажаради. Шунингдек халқимиз орасида "Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақш кабидир" деб бежиз айтилмаган. Ҳамма билимлар ёшликда мукаммал эгалланса кейинчалик ҳам унинг хотирасида узоқ йиллар сақланиб қолиши мумкин. Бошланғич таълимда сабоқ олиш болаларда ўқишга интилиш ҳиссини уйғотади, уни мунтазам таьлим олишга тайёрлайди. Мактабгача таьлим бола, 6-7 ёшга етгунча давлат ва нодавлат мактабгача тарбия, болалар муассасаларида ҳамда оилаларда амалга оширилади.
БОШЛАН¬Ғ¬¬¬¬¬ИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИДА ФАН АСОСЛАРИНИ ЎРГАНИШДАГИ ҚИЙИНЧИЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ
Юлдуз Шаамирова, Гулноза Муҳиддинова (Наманган, Узбекистан) | Download article