МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИ МИКРОМОЛИЯВИЙ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТУВЧИ ЮРИДИК ШАХС СИФАТИДА

  Олим Юсуфалиев, С.И. Холбоев (Гулистан, Узбекистан) |    Download article

Бозор муносабатлари шароитида субъектларнинг фуқаролик муомаласидаги фаол иштироки ҳар бир мамлакат иқтисодий ривожланишида алоҳида аҳамият касб этади. Субъектларнинг фуқаролик муомаласида фаол иштирок этишида хизмат кўрсатиш муносабатларининг салмоғи ортиб бораётганлигини таъкидлаш лозим. Янгидан-янги иқтисодий муносабатларнинг вужудга келиш натижасида хизмат кўрсатиш турлари ва усуллари кенгайиб бораётганлиги ҳозирги кунда уларни изчил ҳуқуқий тартибга солишни тақозо этмоқда. Таъкидлаш лозимки, бозор муносабатлари шароитида хизмат кўрсатиш турлари ранг-барангдир. Ушбу хизмат турлари мутахассислар томонидан хизмат кўрсатувчининг фаолиятига қараб қуйидагича бўлинади: Биринчидан, хизмат кўрсатиш шартномасининг фактик тусдалиги (багаж ва юк ташиш, омонат сақлаш, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш);