Миллий лексикографиямизнинг тараққий этишида тематик луғатлар алоҳида ўрин тутади. Бундай луғатларнинг асосий вазифаси сўзларнинг турли маъноларини бус-бутун, яхлитлигича ўрганиш ва уларни ўз ўрнида қўллашни ўргатишга йўналтирилади. Турли тематик гуруҳларга мансуб сўзларни алоҳида-алоҳида ёки тартибсиз ўрганиш ўқувчини чалғитиши мумкин ва бу сўзларнинг маъно кўламини ўзлаштириш жараёнини мураккаблаштириши эҳтимолдан холи эмас. Мазкур лексемаларни маълум тематик гуруҳ ёхуд семантик майдонларга (мас., қариндош-уруғ: ота, она, ўғил, қиз, ака-ука, опа-сингил ёки табиат ҳодисалари: қор, ёмғир, дўл, булут, шамол, бўрон ва ҳоказо) жамлаб, қиёслаб ўрганиш эса анча қулай ва осонроқ кечади. Демак, лексикани маълум умумийликларга асосланган тематик гуруҳ ва семантик майдонлар нуқтаи назаридан ўрганиш самарали натижалар беради.
МАВЗУИЙ ЛУҒАТЛАРНИНГ ЛИСОНИЙ ВА НУТҚИЙ АСОСЛАРИ
Ёрқиной Ҳамраева (Қарши, Ўзбекистон) | Download article