АЛОҲИДА ЁРДАМГА МУХТОЖ БОЛАЛАР ТАЪЛИМИДА ИБН СИНО ФИКРЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ

  Нилуфар Каримова, Дилафруз Хайдарова, (Наманган, Узбекистан) |    Download article

Ўзбекистон Республикасида алоҳида ёрдамга муҳтож болалар ва ўсмирларнинг таълим мазмунини такомиллаштириш масалаларига эътибор давлат томонидан ортиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги ва “Ўзбекистонда ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунида, Ўзбекистон Республикаси “Оила кодекси”, Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йилдаги 59-сонли, 2002 йилдаги 33-сонли қарорларида, 2004 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2004-2009 йилларда “Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури тўғрисида”ги Фармонида, “Таълим ҳамма учун” Миллий ҳаракат дастурида ўз ифодасини топган.