МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИ ИНТЕГРАЦИЯЛАШАГАН ТАЪЛИМ АСОСИДА МАЪНАВИЙ АХЛОҚИЙ ТАРБИЯЛАШДА ШАРҚ МУТАФАККИРЛАРИ ПЕДАГОГИК ФИКРЛАРИНИНГ ТУТГАН ЎРНИ

  Н. Абдусаматова (Наманган, Ўзбекистон) |    Download article

Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” да узлуксиз давом этадиган бир бутун таълим-тарбия жараёнини белгиловчи таълимнинг биринчи бўғини мактабгача таълим деб аталди. Биргина ушбу ёндашувнинг ўзиёқ бу таълим турига ҳар томонлама эҳтиёткорлик, эътиборлилик ва меҳрибонлилик билан қарамоқни талаб этади. Негаки, бугунги болакай ёки қизалоқ зиммасида ХХI асрда кучга тўлиб, соғлом, билимли, ақлли бўлиб жамиятимизнинг фаол аъзоларига айланишдек улкан вазифа турибди. Маънавий – аҳлоқий сифатларни шакллантириш узлуксиз жараён бўлиб, мактабгача таълим босқичидан бошлаш алоҳида аҳамият касб этади. Психологларнинг таъкидлашича дунёқарашнинг асосий қисми мазмун ва кўлам жиҳатидан айнан мактабгача таълим даврига тўғри келар экан. “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да мактабгача таълим ёшидаги болаларни халқнинг бой маданий –тарихий мероси ва умумбашарий қадриятлар асосида маънавий-аҳлоқий жиҳатдан тарбиялаш учун шарт-шароитлар яратиш масалалари алоҳида кўрсатиб ўтилган.