ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ ТАБИАТИ

  Озодахон Чубоева (Наманган, Ўзбекистон) |    Download article

Давлат ва ҳуқуқ бир пайтда вужудга келган тушунчалардир. Давлат ташкилотини жамиятда шакллантириш ҳуқуқ асосида амалга оширилган. Ҳуқуқ давлат учун асосий мезондир. Давлат пайдо бўлиши, ўзгариши ва бир шаклдан бошқа шаклга ўтиши қонуниятлари мавжуд. Юриспруденция тизимида давлат ҳокимияти уни шаклланиши илмий-ҳуқуқий асосланишни тақозо этади. Давлат ҳокимиятининг манбаи халқ ҳисобланиб, халқ ўз мазмун моҳиятига эга тушунчадир. Халқ давлат ҳокимияти манбаи бўлиш учун бир қатор сифатларга эга бўлиши керак. Жумладан: -давлат бошқарувида ҳоҳиш-истак; (келажак авлодлар бахт -саодатини истаган инсонлар давлатни адолатни бошқаришни истайди ва бу борада масъулиятни ўз зиммасига олади).