Шахснинг танлаган соҳаси бўйича малакали, юқори маҳоратга эга мутахассис сифатида шаклланиши мураккаб жараён бўлиб, унга кўп йиллик самарали меҳнат, ижодий изланишлар натижасидагина эришиш мумкин. Бироқ мазкур сифатларнинг шаклланиши учун замин ўрта махсус касб-ҳунар коллежларидаги таҳсил жараёнида яратилади. Бўлажак педагогнинг касбий тайёргарлиги жараёнида мутахассисликка оид билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириб бориши билан бир қаторда психология фани бўйича назарий ва амалий билимдонликнинг шаклланиши ҳам муҳим аҳамиятга эга. Халқ хўжалигининг турли соҳаларидаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш, долзарб вазифаларни муваффақиятли амалга ошириш учун ҳар бир мутахассисда касбий компетентликни шакллантириб боришга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир. Касбий компетентлик кишининг касбий фаолият билан боғлиқ вазифаларни бажара олиш қобилияти ва ундан самарали фойдалана олиш имконияти бўлиб, у шахсга хос кўплаб психологик хусусиятларга эга бўлишни тақозо этади. А.А.Деркач томонидан касбий компетентликнинг таркибида касбий фаолиятдаги компетентлик, касбий мулоқотдаги компетентлик, мутахассиснинг ўз шахсини намоён эта олишидаги компетентлигини киритиш мумкин.[1.134]
БЎЛАЖАК ПЕДАГОГ КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИГИДА МУЛОҚОТ КОМПЕТЕНТЛИГИНИНГ АҲАМИЯТИ
Зарифа Курбанова, Қундуз Ирисбоева (Наманган, Узбекистан) | Download article