ЕРЛАРИНИ ЯХШИЛАШ ҲОЗИРГИ КУННИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАСИДИР

  О.Г. Султашова, Т. Қалбаев (Нукус, Каракалпакстан) |    Download article

Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалик аҳамиятига эга бўлган ерларни муҳофаза қилишга эътибор берилмоқда, сабаби мамлакатимизда умумхалқ мулки бўлган ерни муҳофазалаш ва ундан фойдаланиш конституцион аҳамиятга эга бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида «Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий заҳиралар умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш зарур, чунки улар давлат муҳофазасидадир», - деб белгилаб қуйилганю Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан олиб борилаётган жамият ҳаётининг ҳамма соҳаларини эркинлаштиришга қаратилган ижтимоий – иқтисодий қайта қуриш сиёсати, ер муносабатларини тартибга солишга ер ресурсларидан унумли фойдаланиш даражасини оширишга объектив шароитлар яратди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» асарида ер заҳираларининг чекланганлиги ва сифат таркибининг пастлиги билан боғлиқ хавф тўхтовсиз ортиб бораётганлиги, айни вақтда ер улкан бойлик бўлибгина қолмай, балки мамлакатимизнинг келажагини белгилаб берувчи омил эканлиги, шунинг учун ҳам ерларни муҳофаза қилиш, улардан ўта самарадорлик билан ва оқилона фойдаланишни йўлга қўйиш замонамизнинг энг долзарб масаласи эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган.