Кишиларда экологик маънавиятни шакллантириш учун биринчи навбатда халқнинг тарихан таркиб топган экологик — маънавий меросини ўрганиш зарур. Ундан кейин жамият ҳаётидаги ҳозирги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва ресурсларнинг барча турларидан оқилона фойдаланиш қоидасининг қатъий тизимини яратиш керак. Айни пайтда ресурс тушунчаси замирида одам ресурслари, уларнинг интелектуал потенциали ҳамда табиат бойликлари англашилади. Юқорида қайд қилинганидек, жамият ва табиатнинг ўзаро муносабатида экологик мувозанат сақланишининг асосий тамойиллари инсоннинг табиатга таъсирини энг оз миқдор даражасига келтириш ҳисобланади. Бунда одамлар ўз хўжалик фаолиятларида табиат бойликларидан энг кам миқдорда фойдаланишга интилишлари тушунилади.
МАРКАЗИЙ ОСИЁ ХАЛҚЛАРИНИНГ ЭКОЛОГИК МАЪНАВИЙ МЕРОСИ
Муяссар Тожиахмедова (Наманган, Узбекистан) | Download article