ТИПЫ ТВОРЧЕСКИХ И КРЕАТИВНЫХ УЧЕБНЫХ ЗАДАНИЙ, ИСПОЛЬЗУЕМЫХ НА ПРЕДМЕТАХ ИСТОРИИ

  Камолиддин Фазлиддин угли Саттаров (Наманган, Узбекистан) |    Download article

Бугунги кунда миллий жамиятларнинг барчаси глобализм таъсирини ҳис қилмоқда. Глобализм ҳар бир жамиятнинг барча соҳаларида яққол намоён бўлмоқда. Натижада “замонавий дунё шиддат билан ўзгармоқда, унда ҳаёт кечириш янада мураккаб бўлиб, хилма-хиллик касб этмоқда. Шунинг учун шахсдан дастурланган, қолипли ҳаракатларни бажара олишгина эмас, балки доимий равишда ўзгариб турадиган янги шароитларда тез ҳаракатланиш, уларга мослашиш, катта ва кичик муаммоларни ҳал қилишга ижодий ёндашишга тайёр бўлиш талаб этилади” [8, – с. 76].Таълим жараёнида талабаларни ижодий ва креатив ўқув топшириқлари билан ишлашга жалб қилиш уларда шиддат билан ўзгараётган шароитларга тезкор мослашиш, ўзини ижодий, креатив имкониятини намоён қилиш каби компетенцияларни ривожлантириш учун қулай шароитни яратади.