ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИДА ЮРИДИК ШАХСЛАР ҲУҚУҚ ВА МУОМАЛА ЛАЁҚАТИНИНГ МАЗМУНИ

  Гульзада Бегжанова (Нукус, Узбекистан) |    Download article

Жамият тараққиётининг муайян босқичида маълум бир ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиси сифатида бугунги кунда корхона, муассаса, ташкилотлар ҳисобланган юридик шахсларнинг ҳуқуқий мақоми доираси борган сари кенгайиб бормоқда. Зеро, ҳуқуқ соҳалари ичидаги фуқаролик ҳуқуқининг мустақил субъектлари сифатида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда қатнашиш ва шу муносабат билан муайян ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиши лаёқати нафақат фуқароларга, балки юридик шахсларга ҳам берилади.