30–31 January, 2015
Мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ мамлакатимизда ҳар бир инсоннинг ўз истеъдод ва қобилиятини тўла намоён этиши, ўз олдига қўйган мақсадларини рўёбга чиқариши учун кенг имконият, шарт-шароитлар яратилди. Айниқса, хусусий мулкчилик, оилавий тадбиркорликни шакллантириш, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларни молиявий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларни турли солиқ ва мажбурий тўловлардан озод этиш борасида қабул қилинаётган ҳужжатлар ва амалий ишлар диққатга сазовордир. Тадбиркорлик мустақилликнинг буюк неъматларидан бўлиб ёшларнинг фаолиятида беқиёс катта имкониятлар эшигини очмоқда. Ўзбекистонда олиб борилаётган сиёсий иқтисодий ислоҳотларнинг ҳаётимизда қадриятга айланиши аёл тадбиркорлар ҳаракатини кенгайтирмоқда.