ИЖТИМОИЙ ДЕПРИВАЦИЯ ШАРОИТИДАГИ ЕТИМ БОЛАЛАРГА ТАЪЛИМ ТАРБИЯ БЕРИШНИНГ ПСИХОЛОГИК УСЛУБЛАРИ

  Дилафруз Ориббоева (Наманган, Узбекистан) |    Скачать статью

Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини эълон қилган дастлабки кунларданоқ баркамол авлодни камол топтириш шу куннинг энг долзарб вазифасига айланди. Президентимиз И.А. Каримов 2010 йилни “Баркамол авлод” йили деб аталиши муносабати билан ёш авлод тарбиясининг аҳамияти хусусида сўз юритиб шундай деган эди: “Биз фарзандларимизни нафақат жисмоний, маънавий соғлом ўсиши, балки уларнинг энг замонавий интеллектуал билимларга эга бўлган уйғун ривожланган инсонлар бўлиб, XХI аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур барча имконият ва шароитларни яратишни ўз олдимизга мақсад қалиб қўйганмиз”деб таъкидлаган фикрларини бевосита меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари хулқ-атвор атворида кузатиладиган депривацияни камайтиришда, уларни баркамол авлод этиб тарбиялашда, халқ инсонпарварлиги чашмаларидан, умумбашарий қадриятлардан баҳраманд қилиш масалаларида алоҳида аҳамият бериш лозим. Бунда маънавиятдан “...оқилона фойдаланиш, болаларимизни ватанпарварлик, ростгўйлик, халқсеварлик руҳида тарбиялаш керак бўлади. Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаб ўтканларидек : “Одобли, билимдон ва ақлли, мехнатсевар, иймон-эътиқодли фарзанд нафақат ота-онанинг, балки бутун жамиятнинг энг катта бойлигидир”.