КИЧИК КОРХОНАЛАРДА АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТНИ КОМПЬЮТЕРЛАШТИРИШДА ЭКСПЕРТ ВА АХБОРОТ – МАСЛАҲАТЧИ ТИЗИМЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ

  Манзура Азизова (Ташкент, Узбекистан) |    Скачать статью

Республикамизнинг бозор иқтисодирётига ўтиши муносабати билан янги иқтисодий муносабатларни барпо этиш зарурияти барпо бўлди. Шу боисдан ҳам бухгалтерия ҳисоби ва аудитни халқаро андозалар талаби даражасида ташкил қилиш талаб этилади. Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиши, турли хил мулкчилик шаклларининг вужудга келиши туфайли ўз навбатида, иқтисодий назорат – тафтиш тартибида ҳам жиддий ўзгаришлар содир бўлди. Ўзбекистонда иқтисодий назорат бозор иқтисодиётининг муҳим элементларидан ҳисобланади. Бошқарув тизимини зарурий маълумотлар билан таъминлайдиган, янги назорат қилувчи давлат ва нодавлат органлари вужудга келди ва амалда қўлланилмоқда. Маълумки, бухгалтерия ҳисоби аудитнинг маълумотлар олиш базаси бўлиб ҳисобланади.