ЖАДИДЛАР ТАЪЛИМОТИ ВА ИЖТИМОИЙ ТАРАҚҚИЁТ (Исҳоқхон Ибрат қарашлари мисолида)

  Бахром Боймуродов (Гулистан, Узбекистан) |    Скачать статью

Ижтимоий тараққиёт жараёнида аждодларимизнинг бой илмий-фалсафий меросини ҳамда амалий фаолиятини ўрганиш ҳар биримизнинг бурчимиз бунда ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларидаги шароитда миллий озодлик ҳаракатининг, шу жумладан унинг алоҳида ижтимоий-сиёсий оқимларининг тарихий жараёндаги ўрни ва ролини холисона ўрганиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир. Тарихий тажрибанинг кўрсатишича миллий ўзликни англашнинг ўсишига муҳим туртки бўлган ва миллий озодлик ғоясини шакллантириб, ўз фаолияти билан уни амалга оширишга уринган кучли прогрессив ҳаракат жадидчилик бўлган. У жаҳондаги умуминсоний ва миллий қадриятларга асосланиб, жамиятнинг пишиб етилган ривожланиш талаблари ва туб ерли аҳолининг манфаатларига мос келар эди.