Ўзбекистон Республикаси ўзининг ижтимоий - иқтисодий ривожла-ниш даражасига кўра аграр - индустриал давлат ҳисобланади. Қишлоқ хўжа-лигининг республика халқ хўжалигида тутган ўрни беқиёс бўлиб, мустақил-ликнинг дастлабки йилларидан бозор иқтисодиёти қонунлари асосида агро-саноат мажмуида туб ислоҳотларни амалга ошириш ҳаётий заруриятга айланиб борди. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, бозор муносабатлари ўзини бошқарадиган тизим бўлиб, бу жараёнда амалга ошириладиган исло-ҳотлар ҳуқуқий нормалар ва қоидаларга таяниши билан бирга маъмурий буйруқбозлик тизимидан фарқ қилди. Айни пайтда собиқ совет давлати ҳукмронлигидан сўнг кенг кўламдаги иқтисодий ислоҳотларни бошлаган Ўзбекистон ўзининг географик жойлашиши ва аҳолининг яшаш шароитига қараб қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш учун аввало ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини яратиш зарур, албатта. “Мустаҳкам ҳуқуқий негиз бўлгандагина, - деб таъкидлайди Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов, - ўзини оқламаган эски тизимни тўла ишонч билан қайта қуриш, маданий бозор иқтисодиётига эга бўлган янги жамият қуриш мумкин” .
МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИНГ ЯРАТИЛИШИ
Абдужамол Холбеков (Тошкент, Узбекистон) | Скачать статью