Бугунги кунда жаҳон мамлакатларининг иқтисодий ривожланишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли тобора ошиб бораётган бўлиб, у нафақат бозор таркибининг оптималлашуви ва аҳоли бандлигининг ошишига кўмаклашмоқда, балки ялпи ички маҳсулотнинг маълум қисмини яратишда ҳам муҳим ўрин эгалламоқда. Дунё тажрибасининг кўрсатишича, юқори даражада ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда ялпи ички маҳсулотнинг 80 фоизи ва меҳнатга лаёқатли аҳолининг камида 70 фоизи иқтисодиётнинг ушбу сектори улушига тўғри келмоқда. Мамлакатимизда ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши устувор йўналишлардан бири бўлиб, у аҳоли бандлигини янада ошириш, ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсишига эришиш, замонавий бизнес ва рақобат муҳитини яратиш, иқтисодиётнинг истиқболли ривожланишини таъминлаш, шунингдек бутун дунёга хавф солаётган молиявий-иқтисодий инқирознинг мамлакат иқтисодиётига кўрсатиши мумкин бўлган салбий оқибатларини олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Президент Ислом Каримов таъкидлаганидек, “....20 йил аввал Ўзбекистонда хусусий тадбиркорлик деярли йўқ эди, бугун эса мавжуд барча хўжалик субъектларининг 90 фоиздан ортиғини кичик бизнес корхоналари ташкил этади. Ҳозирги кунда ялпи ички маҳсулотнинг 54 фоизи, ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг 22 фоизи ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг 98 фоизи айнан шу соҳа ҳиссасига тўғри келмоқда”.
КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК КОРХОНАЛАРИ РИВОЖЛАНИШИНИ МОДЕЛЛАШТИРИШ УСЛУБИЁТИ
А.Т. Кенжабаев, А.Х. Хуррамов (Ташкент, Узбекистан) | Скачать статью