Бозор иқтисодиёти муносабатларига босқичма ‒ босқич ўтиш, тармоқлар иқтисодиётининг жадал ривожланиши ва унинг самарадорлигини таъминлашда инвестициялар катта иқтисодий ахамиятга эга. Бугунги кунда инвестицияларни бозор иқтисодиётига мослаштириш ва инвестицион фаолиятни бошқариш ўзгача ёндашишларни талаб этмоқда. Чунки, хўжалик юритишнинг замонавий йўлини танлаш инвестицион сиёсатни ҳам тубдан ўзгартиришни талаб қилади.