Бизга маълумки, маҳаллий бошқарув тизимида, хусусан, ҳокимият вакиллик органлари юртимизда вужудга келган демократик тамойилларнинг тарихий кўриниши бўлиб, у минг йиллар давомида мазмунан ва шаклан ўзгариб, ўзига хос тажрибага эга бўлиб борди. “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ташкил этиш тамойили, биринчидан, Ўзбекистон халқининг тарихий-миллий ўзига хос ривожланиш қонуниятларини намойиш этса, иккинчидан, давлат қурилиши умумэътироф этилган демократия талаблари асосида белгиланганидир” [1, б. 17]. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига маҳаллий ҳокимият қонунчилик тармоғининг ташкил этиладиган тузилмалари, аниқроғи вилоятлар, туманлар, Тошкент шаҳар, шунингдек вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар Кенгашлари киради.
МАҲАЛЛИЙ ҲОКИМИЯТ ВАКИЛЛИК ОРГАНЛАРИНИНГ ИЖРО ВА НАЗОРАТ ФАОЛИЯТИ
Наримон Дехканов (Наманган, Ўзбекистон) | Скачать статью