ОИЛАДА ВА ЖАМИЯТДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИНГ АҲАМИЯТИ

  Хайрихон Рахматова (Наманган, Ўзбекистон)  |    Скачать статью

Соғлом турмуш тарзи деб, жаҳолат ва хурофотдан холи бўлган, илм,маьнавият,спорт воситасида ўз-ўзини тарбиялаб борадиган , инсон,оила ва жамиятнингт камол топишига ҳизмат қиладиган ҳаёт шаклига айтилади.Жамият инсоннинг таьлим олиши ,тиббий ҳизматдан фойдаланиши, қизиққан машғулоти билан шуғулланиши, тинч ва осойишта яшаши, ҳар томонлама камол топиши учун зарур шарт шароитларни яратади. Лекин ўз иродаси, руҳи ва эьтиқодини тарбиялаш ,яхши фазилатларини ошириш ,ёмон одатлардан халос бўлиб ,соғлом турмуш тарзига эришишда инсоннинг ўзига ҳам кўп нарса боғлиқ. Соғлом авлод деганда ,фақат жисмоний соғломликни эмас, балки шарқона ахлоқ-одоб ва умумбашарий ғоялар руҳида камол топган инсонни тушунамиз. Соғлом авлод орзуси қадим-қадимдан халқимиз, миллатимиз қалбида яшаб келади .Лекин бу орзуни умуммиллий ғояга айлантириш, уни тўла рўёбга чиқариш имконияти фақат Ватанимиз истиқлолга эришганидан сўнггина юзага келди. Соғлом ,баркамол авлод камоли спорт ва жисмоний тарбия билан узвий боғлиқ.