Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маданий жабҳаларида амалга оширилаётган туб ислохотлар жараёнида оила масаласига эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Албатта, бу бежиз эмас, чунки порлоқ эртамизнинг тамал тошлари оилада қўйилади.Инсон турмушини оиласиз тасаввур этиб бўлмайди, чункн у умри мобайнида оила таъсирини сезиб туради, дастлаб ота-онасининг оиласида, сўнг ўзи қурган оиласида ҳаёт кечиради. Ҳар икки ҳолда ҳам оила инсоннинг шахс сифатида қарор топишига муҳим тарбиявий таъсир кўрсатади. Инсоннинг шахс сифатида ҳаётий хусусиятлари, сўзсиз, оилада шаклланади. Оилада у она тилида сўзлашишни ўрганади. Миллати, халқи урф-одатларини, анъаналарини, умуминсоний қадриятларни ўзлаштиради, дунёқараши, мафкураси шаклланади. Шу сабабли оила жамиятнинг ижтимоий ва маънавий - ахлокий таянчи ҳисобланади.
ШАХСНИНГ ҲУҚУҚИЙ ИЖТИМОИЙЛАШУВИДА ОИЛАНИНГ ЎРНИ
И.Атамирзаев (Наманган, Узбекистан) | Скачать статью