Ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий, маънавий, маърифий соҳа-ларда содир бўлаётган ва юз бераётган ўзгаришлар ҳамда янгиликлар, энг аввало, лексикада ўз аксини топади. Бу ҳодиса тилдаги бошқа элементларга қараганда лексиканинг бойиб боришида катта аҳамиятга эга. Мустақиллик йилларида тожик лексикасига янги предмет ва ҳодиса номларининг ифодаси учун бир қанча сўзлар кириб келди ва турли соҳаларда ўзларининг вариантлари билан бирга қўлланилмоқда. Зеро, «матбуот ижтимоий ҳаётда мавжуд бўлган воқеа-ҳодисаларни акс эттирувчи ўзига хос ойна бўлиб, унинг лисоний ифодаси фақат ўша оммавий ахборот воситалари талаблари асосида амалга оширилади. Бу эса, ўз навбатида, матбуот тилининг ўзига хос тузилишини, алоҳида тизим сифатида шаклланиши, тасвирий ифода ва воситаларининг ўзига хос уюштирилиши ва танланишини юзага келтиради»1.
ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ТОЖИК ГАЗЕТАЛАРИ ТИЛИДА ВАРИАНТДОР СЎЗЛАР
Ғайрат Раҳимқулов (Самарканд, Ўзбекистон) | Скачать статью