ЎЗБЕКИСТОНДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КАРТОГРАФИЯСИ

  П.Р.Реймов, О.Г.Султашова, Э.Ю. Сафаров, Я.Г. Худайбергенов (Нукус, Каракалпакстан) |    Скачать статью

Бизга маълумки, картография тармогида қишлоқ хўжалигини картографиялаш ўзига хос хусусиятларга эга. Чунки қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши мураккаб ҳудудий ишлаб чиқариш тизимини шакиллантиради. Уни тавсифлаш учун кўп кўрсаткичлар мажмуи қўлланилади. Картада тармоқлар ривожланишининг ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларини, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши структурасини, унинг морфологик, типологик ва функционал хусусиятларини тасвирлаш зарурдир. Қишлоқ хўжалиги карталарининг мавзуи картографиялаштирилаётган туман, табиий ва ижтимоий-иқтисодий хусусиятларини хисобга олган холда тузилади. У кўп жихатдан ижтимоий-иқтисодий картографиялашга хос умумий принциплар билан аниқланади.