ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР – ЎҚУВЧИЛАРДА БАРҚАРОР ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОМИЛИ СИФАТИДА

  М. Қўлдашева, Ф.Абдумажидова (Наманган, Узбекистан)  |    Скачать статью

Бугунги кунда таълим жараёнини тубдан ислоҳ қилиш орқали ёшларга билим беришда замонавий педагогиc технологиялардан унумли фойдаланишга ва ҳар қандай ҳолатда ҳам рақобатбардош кадрлар яратишга эришилмоқда. Айниқса ёш авлод тарбияси ҳақида долзарб мавзу сифатида сўз юритилар экан, аввало, шиддат билан одимлаётган технологиялар асрини компютер техникасисиз тасаввур қилиш жуда қийин.