Ўзбекистоннинг ривожланган мамлакатлар қаторидан ўз ўрнини эгаллашида хуқуқий демократик жамиятнинг қарор топиши, шунингдек, бозор иқтисодиётига босқичма-босқич муваффақиятли равишда ўтишида ўсиб келаётган ёш авлодда шахсий сифатлардан ҳисобланган ижодкорликни шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Зотан, ижодкор ҳар бир киши нафақат шахсий ҳаётда, балки ижтимоий табақаларда, муносабатларда ҳам фаол иштирок этади, ўз ўрни ва мавқеига эга бўлади. Жумладан, Президентимиз Ислом Каримов “Юксак маънавият-енгилмас куч” асарида: “Боланинг характерини,табиати ва дунёқарашини белгилайдиган маънавий мезон ва қарашлар-яхшилик ва эзгулик,олийжаноблик ва меҳр-оқибат,ор-номус ва андиша каби муқаддас тушунчаларнинг пойдевори оила шароитида қарор топиши табийдир”-деб алоҳида таъкидлайди. Ўсиб келаётган ёш авлодда ана шундай сифатларни табиялашда оиладаги тарбиянинг ва мактабгача таълимнинг ўрни каттадир. Чунки бола оилада ва мактабгача таълим муассасасида изланишнинг илк қадамларини қўяди. Унинг изланиши катталарга тақлид қилиш, кўрган нарсасига интилиш, саволлар билан аниқликлар киритишга асосланади.
МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРДА ШАХС СИФАТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ЗАМОНАВИЙ УСУЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Гулшода Мирзатова (Наманган, Узбекистан) | Скачать статью