КАСПИЙОРТИ ВИЛОЯТИДА РУС ПОСЁЛКАЛАРИНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ

  Икром Кузикулов (Наманган, Ўзбекистон) |    Скачать статью

Каспийорти вилоятида руслар томонидан ҳарбий мақсаддаги қўрғонларини ташкил этишни 1714 йилда Пётр I томонидан жўнатилган Бекович-Черкасский экспедицияси амалга ошириши керак эди. Русларнинг доимий иштирокини таъминлаш мақсадида Каспий денгизининг шарқий қирғоқларида Авлиё Пётр, Александровск ва Қизилсув қўрғонлари қурилган [1, с. 2]. Экспедициянинг барбод бўлиши билан қўрғонларни сақлаб қолиш имконияти бўлмади. Русларнинг кейинги ҳаракатлари 1834 йилда бошланди. Перовскийнинг буйруғи билан Қайдак кўрфази қирғоғида жойлашган Қизилтош худудида янги қўрғон барпо этилди. Шу билан Каспийнинг шарқий худудларида русларнинг доимий иштироки таъминланди. Лекин қўрғон 1846 йилда Манғишлоқ яриморолига кўчирилган ва Форт-Александровск номи билан юритиладиган бўлди. Бир йилдан кейин денгиз ёқасида балиқчилар посёлкаси – Николаевский ташкил этилган бўлса 1869 йилда полковник Столетов бошчилигида Красноводск истеҳкоми барпо этилган [1, с. 3]. Ташкил этилган бу истеҳкомлар кўп ўтмай вилоятдаги энг катта шаҳарларга айланган.