XVIII-XIX АСР 70-ЙИЛЛАРИДА ҚЎҚОН ШАҲРИ БОЗОР ВА КАРВОНСАРОЙЛАРИ

  Зоҳид Мадраҳимов, Улуғбек Юлдашев (Наманган, Ўзбекистон) |    Скачать статью

Қўқон хонлиги XVIII-XIX аср 70-йилларида Ўрта Осиёнинг йирик давлатларидан эди. Қўқон шаҳри хонликнинг пойтахти бўлиш билан бирга йирик иқтисодий маркази ҳам ҳисобланган. Ҳар бир давлатнинг тараққий этиши албатта унинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий равнақига боғлиқдир. Олий ҳукмдорлар табиий равишда мамлакатдаги фаровонликни савдо билан боғлаганлар. Савдони тараққий эттириш, унинг учун етарли шароитларни яратиб бериш асосий вазифалардан бири саналган. Айниқса, марказлашган давлатнинг салоҳияти кучли бўлган даврларда мамлакат иқтисодиёти равнақ топган, янги бозорлар қурилган, мавжудлари кенгайтирилган, савдо дўконлари, карвонсаройлар ва бошқа савдо иншоотлари барпо этилган. Савдо муносабатлари, бож тизими тартибга солиниб, уларнинг назорати кучайтирилган.