Ўзбекистон Республикасида мустақилликнинг биринчи йилларида соғлиқни сақлаш тизимини янги ижтимоий ва сиёсий ўзгаришларга жавоб берадиган ҳамда замон талабларига мос келтириш учун тиббий муассасалар тизимини қайта ўзгартириш, бирламчи тиббий ёрдамни ривожлантириш, тиббиёт ходимларини тайёрлаш, оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилиш, аҳоли ўртасида юқумли касалликларнинг олдини олиш, тиббиёт муассасаларини молиялаштириш, нодавлат хусусий тиббий тизимни кенгайтириш ва чет давлатлар билан алоқаларни кучайтириб, тиббиёт фанини ривожлантириш ишларига алоҳида аҳамият берилди. 1992-йилнинг март ойида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳайъат йиғилишида республикада Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари тасдиқланди. 1996-1998-йилларга мўлжалланган мажмуавий дастур, 1999-йил 14 январ куни «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимида бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида» Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.
МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОНДА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР
Гулнора Маматвалиева (Наманган, Ўзбекистон) | Скачать статью