ТИЛДА ФРАЗЕОЛОГИЗМЛАР ВА МАҚОЛ – МАТАЛЛАР МУНОСАБАТИ МАСАЛАСИ

  Шухратхон Имяминова (Тошкент, Ўзбекистон) |    Скачать статью

Фразеологизмлар – халқ аср-асрлар мобайнида тил воситасида яратган тимсолий (образли) ифода ва тасвир воситаларидир. Шунинг учун ҳам тилни ва бадиий адабиётни фразеологизмларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Халқ яратган фразеологизмларни, шартли равишда, “қулоққа ёққан гаплар” деб ҳисоблаш мумкин. Чунки қулоққа ёқмаганида халқ уларни аср-асрлар асраб-авайлаб, тилдан тилга, дилдан дилга ўтказиб келмаган бўлар эди.