Ўзбек халқи этник таркибини шаклланишида этнографик гуруҳларнинг ўрни катта. Шундай этнографик гуруҳлардан бири турклар бўлиб, улар ўзбек халқининг асосий қатламларидан бири ҳисобланади. VI-XIII асрларда турк ва мўғул қабилалари Марказий Осиёга кириб келиб, қадимий эроний тилли халқларини сиқиб чиқарган ва ўзбек халқининг асосини ташкил этганлар. Бу халқларнинг алоҳида гуруҳлари ва қабилалари ХХ асрнинг бошларига қадар ярим кўчманчилик турмуш тарзини давом эттириб, кўчманчи ва ярим кўчманчилар сингари узоқ вақт мобайнида уруғ қабилавий номларини сақлаб қолганлар.
ФАРҒОНА ВОДИЙСИДА ТУРК ЭТНОГРАФИК ГУРУҲЛАРИНИНГ ЖОЙЛАШУВИ ХУСУСИДА АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР
Ботирали Вахобов (НамДУ ўқитувчиси) | Скачать статью