ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ БОШҚАРИШНИНГ ИЛМИЙ ПЕДАГОГИК МУАММОЛАРИ

  Муроджон Насриддинов (НамДУ ўқитувчиси) |    Скачать статью

Жамиятнинг ривожланиши, Давлатларнинг жаҳон иқтисодий ҳамжамиятига уйғунлашуви ўзига хос мураккаб жараён бўлиб, бу замонавий билимларни пухта эгаллаган мутахаcсисларни жадал тайёрлашни тақозо этади. Бугунги кунда малакали менежерлар тайёрлаш ҳар қандай соҳанинг истиқболини белгиловчи асосий омиллардан деб қаралаётгани бежиз эмас. Чунки эндиликда менежмент фани бошқариш илми, раҳбарлик санъати сифатида чуқур ва ҳар тамонлама ўрганилмоқда, бу борада хорижда йиғилган тажрибалар умумлаштирилиб, танқидий таҳлил этилмоқда ҳамда амалий натижалардан ижобий фойдаланилмоқда.