Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин республикада жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга давлат миқёсида алоҳида эътибор берилиб, шу кунга қадар бу борада бир қатор улкан ташкилий ва амалий ишлар қилинди. Бунга мисол қилиб вилоятларда олимпия резервлари спорт ўқув масканларининг очилишини, нафақат шаҳарларда, узоқ-узоқ қишлоқларда барча керакли анжомлар ва қулайликларга эга спорт залларининг қурилишини, хотин-қизлар спортини ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлар ва бошқаларни келтириш мумкин. Муҳими айтиб ўтилган тадбирларнинг амалга оширилиши ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Ўзбекистонлик спортчилар жаҳон ареналарида юксак муваффақиятларни қўлга киритиб Ўрта Осиё, Жаҳон чемпионатлари совриндорлари, рекордчилари бўлмоқда. Бунинг самараси кейинги йилларда республикамиз аҳолисининг сиҳат-саломатлиги тобора яхшиланиб ўртача умр кўришнинг узайишида, ёшлар ва ўсмирларнинг жисмоний ўсиш ва ривожланишида кузатилмоқда.
ЎЗБЕКИСТОН ЖАНУБИДА ЁШ СПОРТЧИЛАР ОВҚАТЛАНИШИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Шониёз Қурбонов, Карим Дўстов, Абдулазиз Қурбонов, Олим Каримов (Қарши, Ўзбекистон) | Скачать статью