ҚИЗЛАРНИ ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАРГА ТАЙЁРЛАШДА ПСИХОЛОГИК ОМИЛЛАРНИНГ ЎРНИ

  М.Махсудова (Наманган, Ўзбекистон) |    Скачать статью

Оила бу эр-хотин, ота-она ва болалар ўртасида шаклланган ўзаро муносабатларнинг конкрет тарихий тизими, психологик нуқтаи назардан кичик бир жамоа бўлиб, унинг аъзолари бир-бири билан қариндош-уруғчилик ва никоҳ билан боғланган бўладилар. Ҳозирги кундаги оиланинг асосий ва зудлик билан ҳал қилинишини талаб қиладиган муаммолардан бири оиладаги шахслараро муносабатлар ва шахслараро мулоқот муаммосидир. Бундан ташқари бугунги кунда ёшларнинг эрта турмуш қуриши, яқин қариндошлар ўртасида тузилаётган оилалар вилоятимизда учраб турибди. Оқибатда аёлларнинг саломатликларини йўқотаётганлиги, қариндошлар ўртасида тузилган никоҳдан туғилаётган ногирон болаларнинг жамият учун салбий ҳолатни келтириб чиқараётганлиги ачинарли ҳолдир.