НИЗОЛАР ВА УЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШНИНГ ИЖТИМОИЙ- ПСИХОЛОГИК ВОСИТАЛАРИ

  Дилхумор Мирзабдуллаева (Наманган, Ўзбекистон)  |    Скачать статью

Хозирги давр талаби маънавий жихатдан етук, хар томонлама билимдон, мустақил фикрловчи шахсни шакллантириш бўлиб, бу муаммо шахслараро муносабат, яъни мулоқот жараёнида амалга оширилади. Шундай экан, кишиларни мулоқот жараёнида теран фикрлилик, хозиржавоблик, таъсирчанлик, сезгирлик ва мулоқот жараёнидаги билимдонликни шакллантириш ва ривожлантириш мухим ахамият касб этади. Президентимиз И.А.Каримов айтганларидек « Бир сўз билан айтганда, инсон ўз тимсолида ҳам моддий, ҳам маънавий хусусият ва аломатларни мужассам этган ноёб хилқат, Яратганнинг буюк ва сирли мўъжизасидир. Шунинг учун ҳам унинг ички дунёси, унга ато этилган фазилат ва хислатларни охиригача англаш, тушунишнинг ўзи ўта мураккаб бир масала».1 “Конфликт” сўзи 19 асрда лотин тилидан кириб келган бўлиб “конфликтус”- “тўқнашув” деган маънони англатади. Конфликт сўзини ишлатмасдан яшаш мумкин, лекин конфликциз яшаш мумкин эмас. Балки келишмовчилик, тўқнашув, курашиш, можаро ва шу каби сўзларни барчасини умумлаштириш мақсадида бу сўз ишлатилса ажабмас. Орамизда бирор марта конфликт ва зиддиятга тушмаган инсон бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун ҳам «агар сизнинг хаётингизда конфликт бўлмаса томирингиз уришини текшириб кўринг» деган ибора ишлатилади. Бунинг хулосаси эса конфликт - бу ҳаётимиздаги воқеа-ҳодиса сингари оддий ҳолдир. Бундан ташқари агар оилада , ишхонада ёки давлатда конфликтлар бўлмаса, бу айнан шу эрда тинч осойишта хаётда ўсиш, ривожланиши тўхтаганлигини билдиради. Шунинг учун бу конфликтларни ўрганиш ва уни юзага келганда бартараф этиш кераклиги ва ҳаётимизни равнақига унинг салбий таъсирини ўтказмаслигига ҳаракат қилиш керак.