«РЕАЛИЯ», «ТЕРМИН» ВА «ЭКВИВАЛЕНТСИЗ ЛЕКСИКА» АТАМАЛАРИ: УМУМИЙЛИК ВА ТАФОВУТЛАР

  Маъмура Сулейманова (Ташкент, Узбекистан) |    Завантажити статтю

Кейинги йилларда миллий адабиётимизнинг энг яхши намуналарини чет тилларга таржима қилиш ва шу асосда халқимизнинг ҳаёт тарзи ва инсоний фазилатларини кенг намойиш этиш борасида ҳам катта имкониятлар пайдо бўлмоқда” [1, 138-б.]. Бадиий таржима туфайли бир халқ иккинчи халқни теранроқ тушунади, унинг эзгулик, адолат, яхшилик идеаллари ўзга халқлар дилидан жой олади ва, пировардида, бу ғоялар инсониятни ҳаракатга келтирувчи кучга айланади.