Экологияни муҳофаза қилиш ва атроф-муҳитни асраб-авайлаш ҳозирги аномал табиий ўзгаришлар шароитида Мингйиллик декларацияда белгиланган мақсадларга эришишда катта аҳамият касб этади [1, с.2]. Ҳозирда инсоният олдида турган қатор оламшумул муаммолар тарзида экологик муаммо ҳам юқори кўтарилгани сир эмас. «Табиат-жамият-хўжалик» тизимидаги барқарорликка путур етиши атроф-муҳит табиий ҳолатида сезиларли нохуш ўзгаришларни келтириб чиқармоқда.
ЭКОЛОГИЯ ВА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ
Феруза Махкамова, Комил Хидиралиев (Гулистан, Узбекистан) | Завантажити статтю