МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ХОРИЖИЙ САРМОЯЛАРНИНГ РОЛИ

  Мухаммад Мусурмонқулов (Гулистан, Узбекистан) |    Завантажити статтю

Инвестициялар иқтисодий ўсиш ва иқтисодиётни ривожлантиришни таъминлашнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистонда кейинги йилларда инвестиция жараёнларининг фаоллашуви кузатилди. Бизга маълумки ҳар бир давлатнинг асосий мақсадларидан бири бўлиб хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобланади. Барқарор иқтисодий ўсишга эришишда, иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга оширишда, аҳоли турмуш даражасини яхшилашда чет эл инвестицияларининг роли каттадир. «Инвестиция» тушунчасидан бу сўзнинг ҳам кенг маъносида, хам тор маъносида фойдаланилади. «Инвестиция» сўзи инглизчадан олинган бўлиб, «маблағ солиш» деган маънони билдиради.[1]