ХХI аср бошларига келиб дунё мамлакатлари ўртасидаги ўзаро таъсир шу қадар кучайиб кетдики, бу жараёндан тўла иҳоталаниб олган бирорта ҳам давлат йўқ, деб тўла ишонч билан айтиш мумкин. Ҳаттоки, халқаро ташкилотлардан узоқроқ туришга интилаётган, уларга аъзо бўлишни истамаётган мамлакатлар ҳам бу жараёндан мутлақо четда эмас. Глобаллашув шундай жараёнки, ундан четда тураман, деган мамлакатлар унинг таъсирига кўпроқ учраб қолиши мумкин. Бундай ғайри ихтиёрий таъсир эса кўпинча салбий бўлади. Глобаллашувнинг турли мамлакатларга ўтказаётган таъсири ҳам турлича. Бу ҳол дунё мамлакатларининг иқтисодий, ахборот, маънавий салоҳиятлари ва сиёсати қандай экани билан боғлиқ.
ГЛОБАЛЛАШУВ, МИЛЛИЙ МАЪНАВИЯТ ВА АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ
Жобир Саидмуродов (Гулистан, Узбекистан) | Завантажити статтю