Ўзбекистон Республикасининг Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини рўёбга чиқариш ҳар томонлама камол топган, жамиятда турмушга мослашган, таълим ва касб-ҳунар дастурларини онгли равишда танлаш ҳамда кейинчалик пухта ўзлаштиришга қодир, давлат ва оила олдида ўз жавобгарлигини ҳис этадиган фуқароларни тарбиялашни назарда тутади. Инсоннинг касбий шаклланиши ва мутахассис сифатида камолга етишини унинг ҳаёт йўлидан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Психологик адабиётларда таъкидлаб ўтилганидек, кишининг касбий шаклланиши бутун ҳаёти давомида кечадиган жараён бўлиб унинг ёшига ҳамда шахсининг тараққиётига мос ҳолда боради. Касбий фаолият соҳасидаги муваффақият ва мутахассиснинг маҳорат даражасига эришиш суръати унинг касб танлаш мотивлари билан ўзаро алоқадордир.
КАСБ ТАНЛАШ МОТИВЛАРИНИНГ МУТАХАССИС СИФАТИДА ШАКЛЛАНИШГА ТАЪСИРИ
Зарифа Курбанова (Наманган, Узбекистан) | Завантажити статтю