ЖАДИДЧИЛИК ВА МАТБУОТ

  Бахром Боймуродов, Жобир Саидмуродов (Гулистан, Узбекистан) |    Завантажити статтю

XIX аср охирлари ва XX аср бошларида шаклланган жадидчилик ҳаракати мустамлакачиликдан қутулиб истиқлолга эришишда дастлаб “Нажот илму урфонда” деган ғояни илгари суриб “Усули жадид” мактабларини очиб халқни бир қадар саводини чиқариб, ёшларни чет элларга юбориб таълим берган бўлсалар, энди ўз фаолиятларини янада ривожлантириш ва жонлантириш учун ўзларининг миллий матбуот ва журналистикасига асос солдилар. Бу жараённи амалга оширишда жадидлар ҳатто рус демократик ва инқилобий ҳаракатининг ютуқларидан ҳам самарали фойдаландилар.